Кимёвий маҳсулотлар экспорти 1,5 баробардан зиёд ошди

    Энг катта улуш минерал ўғитларга тўғри келди – 20,7 фоиз.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2016-2022 йилларда кимё ва газ-кимё маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш динамикасини таҳлил қилди.

    Жаҳон бозоридаги беқарорлик ва рақобатбардош импортнинг ўсишига қарамай, 2016-2022 йилларда кимё саноати ривожланишда ижобий натижаларга эришди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми қиёсий нархларда 11,7 фоизга, шу жумладан, кимёвий маҳсулотлар (4,9 фоиз), резина ва пластмасса маҳсулотлар (47,9 фоиз) каби асосий компонентлар бўйича ошди.

    Тармоқ таркибида энг катта улуш минерал ўғитларга тўғри келди. Уларни ишлаб чиқариш мутлақ ҳисобда 20,7 фоизга, шу жумладан, азот 18,7 фоизга, фосфор 11,9 фоизга, калий 43,4 фоизга ошди.

    Азотли ўғитлар сегментида карбамид ишлаб чиқариш сезиларли даражада, аниқроғи 50 фоизга, аммиакли селитра ишлаб чиқариш 10 фоизга ошди. Ушбу турдаги маҳсулотларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчилари қаторига "Навоийазот" АЖ ва "Фарғонаазот" АЖ киради. Умумий карбамид ҳажмининг 80 фоизи ва аммиакли селитранинг 72,2 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади. "Деҳқонобод калий заводи" томонидан 199,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Бу калийли ўғитларнинг барчаси демакдир.

    Сода кули ишлаб чиқаришда барқарор ўсиш динамикаси қайд этилди. Кўриб чиқилаётган давр учун унинг ҳажми 1,6 баравар ошди. Ички талабнинг ўсиш омили акрил, винил ва синтетик полимерлар асосидаги бўёқ ва локларни ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш динамикасига таъсир кўрсатди – 135,6 фоиз. Бу эса маиший кимё секторининг ривожланишига кўмак берди.

    Полиэтилен (29,4 фоиз), полипропилен (23,8 фоиз) ва юқори қўшимча қийматга эга бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўсиш тенденцияси қайд этилган технологик ўзгаришларнинг омилларидан бири бўлди. "Шўртан ГКК" МЧЖ ва "Uz-Kor Gas Chemical" МЧЖ ҚК газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи мавқеини мустаҳкамлади.

    Таҳлил қилинаётган даврда кимёвий маҳсулотлар экспорти ҳажми 1,5 баробардан зиёд ошди. Аммо шу билан бирга, ички бозорнинг импорт ҳажми ҳар йили ўртача 16,6 фоизга кенгайди. Бу эса кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда мавжуд қувватлардан етарлича фойдаланилмаётганини кўрсатади.

    Кимёвий маҳсулотларга талаб ошишини ҳисобга олиб, ўзимизда ишлаб чиқаришини кенгайтириш орқали ички бозордаги эҳтиёжни қондириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган. Бунинг учун кимёвий ва технологик кластерлар ташкил этилади. Бу хорижий инвесторларни жалб қилади, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро таъсирини кучайтириш, шунингдек, янги технологияларни татбиқ этишга асосланган янги инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришга туртки беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates