Кинематография агентлиги раҳбарияти Ҳатори Такаши билан учрашди

    Шунингдек, жаноб Ҳатори Такаши Ўзбекистон Кинематография агентлигидан жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда Япон киноси кунлари доирасида япон фильмларини намойиш этилишида ёрдам беришни сўради

    Учрашувда жаноб Ҳатори Такаши (Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси), Накамура Юрия хоним (Маданият масалалари бўйича 2-котиб), Шаҳризода Салихова (Япония элчихонаси Маданият ва ахборот бўлими ходими) иштирок этишди.

    (https://telegra.ph/Kinematografiya-agentligida-agentlik-ra%D2%B3bariyati-va-YAponiyaning-%D0%8Ezbekistondagi-Fav%D2%9Bulodda-va-Mu%D2%B3tor-EHlchisi-zhanob-%D2%B2atori-Taka-01-24)Учрашув доираси қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқариш, Японияда ўзбек киноси кунлари ва Ўзбекистонда япон киноси кунларини ташкил этиш ва ўтказиш, Япония делегациясининг XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштироки ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жаноб Ҳатори Такаши XIV Тошкент кинофестивалини юқори баҳолади ва фестиваль доирасида Япония киноси кунлари аъло даражада ташкил этилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Хабарингиз бор, XIV Тошкент халқаро кинофестивалида Япония делегацияси таркибида таниқли режиссёр ва актёр Такеши Китано каби япон киносининг нуфузли вакиллари иштирок этишган эди.

    Япония элчихонаси бу жараёнларларни мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишининг бошланиши, деб баҳолади. Режалаштирилаётган янги қўшма лойиҳа – “Сакура ифори” тўлиқ метражли бадиий фильми бунинг яна бир исботидир. Учрашув давомида ушбу лойиҳани бўлажак фильм режиссёри Акбар Бектурдиев тақдим этди.

    Япония элчиси жаноб Ҳатори Такаши ушбу фильмни суратга олиш ғоясини қўллаб-қувватлади ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланишига ваъда берди.

    Шунингдек, жаноб Ҳатори Такаши Ўзбекистон Кинематография агентлигидан жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда Япон киноси кунлари доирасида япон фильмларини намойиш этилишида ёрдам беришни сўради. Агентлик ва Кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбарияти мазкур тадбирни ўтказиш муддати ва дастурини келишиб олиб, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

    Учрашув сўнгида Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбарияти Япония элчихонасига “Ўзбекистон кино санъати” ва “Марказий Осиё маданий мероси Япония музейларида” китоб тўпламларини ҳадя қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates