Киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етди

    Ҳукумат 27 апрел 2023 1018

    Давлатимиз раҳбари ютуқларга муносиб ҳисса қўшаётган барчага чуқур миннатдорлик ҳамда юксак ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

    Ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодиёти энг юқори диверсификация қилинган мамлакат сифатидаги мақоми янада мустаҳкамлангани қайд этилди.

    Бир йилнинг ўзида 100 мингга яқин янги корхоналар ташкил қилинди, киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етди ёки ислоҳотлар бошланган 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошди, 1 миллионга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилди. Ислоҳотлар бошланган даврда бу кўрсаткич 30 фоиздан юқори эди.

    "Албатта, бу ютуқларда сиз, ҳурматли ҳамкорларимизнинг ўрни беқиёс. Охирги йилларда сизларнинг кўмагингиз билан мамлакатимизда минглаб замонавий корхоналар ташкил қилинди, йирик лойиҳалар амалга оширилди, юз минглаб юқори даромадли янги иш ўринлари яратилди", - деди Президентимиз.

    Давлатимиз раҳбари ана шундай ютуқларга муносиб ҳисса қўшаётган барча хорижий ва маҳаллий инвесторларга, ҳамкор давлатлар ҳукуматларига, халқаро молия институтларига чуқур миннатдорлик ҳамда юксак ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates