Британиялик таниқли сураткаш Ўзбекистонга келди

    Британиялик таниқли сураткаш Питер Сандерс жорий йил май ойи бошида Ўзбекистонга келди. У ислом оламида «Топ-500 инфлюенсер» қаторига киради, Британия Қироли Чарльз томонидан ташкил этилган « MOSAIC» жамғармасининг доимий элчисидир.

    Маълумот учун: Питер Сандерснинг сермаҳсул ижоди Боб Дилан, Роллинг Стонес ва Жими Хендрикс каби таниқли шахсларни суратга олишдан бошланган. У 1970 йилларда Ислом динини қабул қилди ва ўз асарларида ислом санъати, мусулмон мамлакатлари маданиятини акс эттира бошлади. Ислом оламидаги машҳур шахслар – Муҳаммад Али, Сами Юсуф, Кат Стивенс кабилар билан ҳамкорлик қилган. Унинг ижоди Қирол Чарльз, Далай Лама ва Шайх Муҳаммад Бин Рашид ал Мактум томонидан ҳам юқори эътироф этилган. Ғарб фотосуратчилари орасида биринчилардан бўлиб Ҳаж ибодатига оид ҳужжатли фототўплам яратган (500 мингдан зиёд сурат). Тўпламдаги суратлар «The Sunday Times», «The Observer», «Paris Match» каби нуфузли журналларда чоп этилган.

    Питер Сандерс Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлди ва Ўзбекистоннинг бой маданий мероси билан яқиндан танишди, қадамжоларни зиёрат қилди. Ислом цивилизацияси марказига борди. Шунингдек, Бухорода бўлиб ўтган II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида меҳмон сифатида иштирок этди.

    Ташриф якунида Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатияси университетида талабалар, ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди. Сураткаш «Маданий дипломатия» мавзусида маъруза қилди ва ўзининг кўп йиллик тажрибаси, маданиятларни боғлаш ва тинчликпарварлик йўналишида қилган бетакрор лойиҳалари билан ўртоқлашди.

    — Ўзбекистонга келишни қарийб эллик йилдан бери орзу қилардим, ва ниҳоят бундай шарафга муяссар бўлдим, — дейди Питер Сандерс. — Бу ерга келиб, шуни ҳис қилдимки, юртингиз шундай маконки, унда бир оёғинг тарихда турса, иккинчиси келажакда ва иккала ҳолатда ҳам инсон ўзини бахтли ҳис қилади, руҳланади. Ҳаётим давомида жуда кўп мамлакатларда бўлганман, турли маданиятлар гувоҳи бўлганман, аммо бу ердаги маданий ва маънавий уйғунлик, инсонлардаги самимийлик ва бағрикенгликни ҳеч қаерда кўрмадим. Мен Ўзбекистон Ислом санъатини дунёга кўрсатишни ният қилдим, ундаги уйғунлик, хилма-хиллик ва маънавий асоси қалбларга ўзгача ором бағишлайди.

    «Bukhari Creative Group» жамоаси.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates