Туронбанк ишбилармонларга 100 миллиондан 1,5 миллиард сўмгача кредит бермоқда

    Хўш, бу кимларга ва қандай ажратилади?

    «Янги Ўзбекистон» газетаси ходими Жасур Лапасов айни шу мавзуда «Туронбанк» АТБ Кичик ва ўрта бизнес департаменти директори Акмал Муаззамов ва банкнинг Чакана бизнес департаменти директори Элдор Ваҳобовлар билан суҳбатлашди.

    – Ассалому алайкум, дастлабки саволим сизга, Акмал ака. Ўтган йили давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида улкан ва тарихий қарорлар қабул қилиб, бизнес эгалари учун жуда қулай имкониятлар яратганди. Яъни 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилиши, 100 миллион сўмгача гаровсиз тақдим этилиши, талаби пасайтирилган револьвер кредитлар, 500 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган кредитлар, экспортёрларга, 1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга ва ҳоказо. Бу бўйича «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки қандай янги маҳсулотларни ишлаб чиқди? Аслида бу кредитлар кимларга ва қандай ажратилади?

    – Ассалому алайкум. Бугунги кунда «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Президентимизнинг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юридик шахсларга «Менинг бизнесим» номли кредит турини таклиф этмоқда. Унинг доирасида ишбилармонлар 100 млн сўмдан 1,5 млрд сўмгача молиявий кўмак олишлари мумкин. Хусусан, камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик шахсларга «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратмоқда. У 24 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 84 ойгача расмийлаштирилади.

    Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки орқали 36 ойгача муддатга 150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитларини олишлари мумкин. Агар уларнинг сўнгги 12 ой мобайнидаги айланма маблағлари миқдори 200 млн сўмдан ошиб, камида тўрт нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаган бўлишса, бунда лимит 500 миллион сўмгача кўтарилади. Бундан ҳам қулайи, «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки охирги 12 ой давомида айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ва камида беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ишбилармонларга 24 ойгача бўлган муддатга имтиёзли давр бериб, 84 ойгача 1 млрд сўм кредит ажратади. Қолаверса, 1,5 миллиард сўмгача бўлган кредити тури ҳам мавжуд. Бунинг учун улар 24 ойдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатаётган бўлиши, охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд дан 10 млрд сўмгача етиши ва энг камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган бўлишлари керак.

    Айтинг-чи, бу кредитлардан экспортёр корхоналар ҳам бирдек фойдаланишлари мумкинми?

    Албатта, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи экспортёрлар учун «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 36 ойгача муддатга револьвер кредитларини ҳам тақдим этмоқда. Бунда тадбиркорнинг охирги 12 ой давомидаги айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан зиёд бўлиши керак. Шу билан бирга, камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаш талаб этилади.

    Қайд этиш лозим, бу барча кредитлар саноат, хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, ишлаб чиқариш бинолари қуриш каби йўналишларда ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилаётган ёки кенгайтираётган тадбиркорларга тақдим этилади. Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 150 нафардан зиёд мижозларга қарийб 15 млрд сўмлик шу турдаги кредитларни расмийлаштирди.

    Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки бугунги кунда ўзининг ишончли ва фаол ҳамкорлари бўлган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – «JICA» каби халқаро молия институтларининг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш», «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини яратиш», «Чорвачиликни ва туризмни қўллаб-қувватлаш» каби йўналишлар бўйича хорижий кредит линияларини ўзлаштириб, тадбиркорларга ажратиб келмоқда.

    – Жорий йил апрелида давлатимиз раҳбари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Унда банклар ва тадбиркорлар ўртасида янги тизим ишга туширилиши ҳақида сўз борди. Яъни эндиликда қанча кўп иш ўрни яратган тадбиркорга белгиланадиган кредит фоизлари шунча пасайтирилади. Айтинг-чи, бу борада сизларда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    – Жуда ўринли савол. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки янги фаолият бошлаётган, лойиҳасини кенгайтириш ҳаракатида юрган, айланма маблағларни тўлдириш истагида бўлган ҳамда асосий восита сотиб олишни режа қилаётган ишбилармонлар учун «Самарали бизнес» кредит маҳсулотини ҳам тақдим этмоқда. Унинг афзаллиги – энди ишбилармонлар ташкил этган янги иш ўринлари сонига қараб паст фоиз ставкаларида кредит олишлари мумкин бўлади. Хусусан, 20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратган кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун кредит фоизларида қуйидагича имтиёз берилади: а) миллий валюта – 2 фоизгача; хорижий валютада – 1 фоизгача.

    25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратган йирик тадбиркорлар учун кредит фоизларида қуйидагича имтиёз берилади: миллий валюта – 4 фоизгача; хорижий валютада – 2 фоизгача.

    Мазкур «Самарали бизнес» кредитнинг максимал миқдори – миллий валютада 10 млрд сўмгача, хорижий валютада эса 1 млн АҚШ долларигача. Муддати эса айланма маблағларни тўлдиришга – 18 ойгача, асосий восита сотиб олишга – 36 ойгача. Шунингдек, молия муассасаси мавжуд банк тарифларига ҳам бир қатор қулай чегирмаларни тақдим этмоқда. Яъни 25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратган тадбиркорларга 50 фоиздан 100 фоизгача чегирма тақдим этилади.

    Албатта, айни вақтда юридик шахслар қатори ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган жисмоний шахслар учун ҳам Президентимиз томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда. Хўш, «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки бу борада қандай янгиликлар қилмоқда? «Туронбанк» АТБ Чакана бизнес департаменти директори Элдор Ваҳобов бу борадаги саволларга жавоб берди.

    – Туронбанк» акциядорлик тижорат банки «2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесга биринчи қадам» ва «Бизнесим – мақсадим» номли кредитларни ҳам фуқароларга тақдим этмоқда. Унга кўра, 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий солиқ, тўлаб ўзини ўзи банд қилгани тўғрисидаги маълумотнома орқали 12 ойгача бўлган муддатга ҳеч қандай бошланғич тўлов ва расмий даромадсиз 5 млн сўмгача кредит олишлари мумкин. Микроқарз олаётган фуқаро кредит олиш даврида жорий муддати ўтган қарздорликлари, қарздор томонидан аввал олган ва сўндирилган кредитлари бўйича муддати 60 кундан кечиккан ҳолати бўлмаслиги лозим. Гаров таъминоти сифатида эса суғурта полиси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади. Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 2615 нафар мижозга 13 млрд 650 минг сўмлик шу турдаги кредитни расмийлаштирди.

    Бундан ташқари, «Туронбанк» ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилаётганларга «Бизнесим – мақсадим» номли кредитни ишлаб чиқди. Бунда солиқ органлари орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳеч қандай бошланғич тўловсиз 17 млн сўмгача кредит олишлари мумкин бўлади. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа йўналишлар учун 36 ойгача муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан, балиқчилик, иссиқхоначилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун 84 ойгача 36 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.

    Ҳар қандай муваффақиятли бизнес лойиҳанинг ортида меҳнат ва қўллаб-қувватлов ётади. Бугун берилган имкониятлар эртага албатта ўз натижасини кўрсатади. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки эса бу борада барчага бирдек молиявий ёрдам қилишга доим тайёр. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган, томорқасидан даромад олишни мақсад қилган ёки бизнесини янада ривожлантиришни режа қилган барча юртдошларимизни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкига таклиф этамиз. Банкнинг www.turonbank.uz расмий сайти ёки 1220 қисқа рақами орқали банк манзиллари ва бошқа қўшимча маълумотларни олишингиз мумкин. Суҳбатнинг видео формати – TuronBank Media YouTube каналида.

    Бизнесга биринчи қадамни «Туронбанк» билан ташланг!

    Реклама

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates