Китоб туманида 24 нафар болажонларнинг хатна тўйлари ўтказиб берилди

    Ижтимоий ҳаёт 5 декабр 2023 280

    Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, жажжи болажонлар ва уларнинг яқинларига ўзининг самимий тилакларини билдирган ҳолда уларга қимматбаҳо совғаларни топширди.

    Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ бўлиб, бунга ҳудудларда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳам яққол намуна бўла олади.

    Хусусан, бугун Китоб тумани ҳокимлиги ва тумандаги саховатпеша тадбиркорлар ҳамкорлигида ҳудуддаги кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг 24 нафарини хатна тўйлари ўтказиб берилди.

    Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, жажжи болажонлар ва уларнинг яқинларига ўзининг самимий тилакларини билдирган ҳолда уларга қимматбаҳо совғаларни топширди.

    Шунингдек, туман маданият бўлими хонандаларининг дилбар наволари даврага янада хушкайфият улашди.