Тошкентда икки шахс автобусга аёллар ва эркаклар жойини ажратиб кўрсатувчи қоғоз ёпиштириб кетди

    "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ икки фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ва қилган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда уларга қонуний жазо чораларини қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 5 ноябрь куни, икки йигит автобус салонининг ойнасига аёллар ва эркаклар жойлашуви кўрсатилган постер ёпиштириб кетган.

    Ушбу ҳолатни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги «7-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, 34-сонли йўналишга бириктирилган автобус ҳайдовчиси Телеграм тармоғига жойлаган. Бу эса жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлган.

    Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, Жамият масъул ходимлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, автобус салонида жойлаштирилган кузатув камерасидаги тасвирлар текшириб чиқилди.

    Маълум бўлишича, икки нафар номаълум фуқаро автобусга чиқиб, салоннинг ички қисмида аёллар ва эркаклар жойи ажратилганлигини тарғиб қилувчи постерни ёпиштириб, уни шахсий мобил телефонига суратга олганлиги ва автобусдан тушиб кетганлиги аниқланди.

    Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, барча автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилаётганлигини, шунингдек, автобус салонида турли хилдаги ахборот материаллари тарқатилишининг олдини олиш, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates