Кластер маҳсулотига Бангладеш компанияси қизиқиш билдирмоқда

    Бангладешнинг “Beximco Group” компанияси бош директори Сайид Навед Ҳусайн мамлакатимизга ташрифи доирасида Бухоро вилоятидаги “BCT Cluster” пахта-тўқимачилик кластерида бўлди.

    Меҳмон дастлаб кластернинг Бухоро шаҳрида жойлашган “Bukhara Cotton Textile” тўқимачилик мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишди. У кластер пахта далаларида етиштирилган ҳосил чуқур қайта ишланиб, “B Jeans” бренди остида жинси кийим-кечаклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилганига юқори баҳо берди. Шундан сўнг томонлар ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, юқори сифатли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича музокараларга киришдилар.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар, ривожланиб, айниқса, тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқлари янги босқичга кўтарилмоқда. Пахта-тўқимачилик соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, кластер тизимига ўтилгани, тармоқда тўлиқ бозор муносабатлари жорий этилиб, мажбурий меҳнатнинг олдини олинаётгани чет эллик инвесторларнинг қизиқишини оширяпти. Натижада юртимиз ишлаб чиқарувчилари халқаро тўқимачилик саноатининг савдо занжирларига қўшилмоқда.

    Бангладешнинг “Beximco Group” компанияси ҳам буюртмаларининг бир қисми юртимизга йўналтиришни режалаштирган. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ташкил этилган мазкур компания мамлакатдаги энг йирик хусусий компания ҳисобланади. Биргина тўқимачилик саноати йўналишида 70 000 дан ортиқ одам ишлайди. Ички бозордан ташқари, “H&M”, “Zara” каби халқаро брендлар учун эркаклар, аёллар ва болалар кийим-кечаклари етказиб беради.

    Жаноб Сайид Навед Ҳусайннинг айтишича, Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳияти юқорилиги, айниқса, Европа ва МДҲ бозорларига божсиз экспорт қилиш имконияти мавжудлигини унинг қизиқишини оширмоқда. Қолаверса, Европага товарларни сотиш амалиёти Бангладеш билан қиёслаганда бир неча баробар тез, атиги 10 кунда амалга оширилиши мумкинлиги яна қулайликдир. Бу эса уни юртимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, таниқли савдо брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ундамоқда.

    Учрашувда чет эллик меҳмон шулар ҳақида батафсил тўхталди. Якунда томонлар “Bukhara Cotton Textile” тўқимачилик корхонаси ҳамда “Beximco Group” компанияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates