“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади

    “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

    - 2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

    - фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;

    - “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

    Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

    Қарорга кўра, шунингдек:

    • ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
    • 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
    • 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

    2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates