«Payariq claster» МЧЖ манипуляцияли ҳаракатлар содир этди

    Рақобат қўмитаси МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чорасини қўллади.

    «Payariq claster» МЧЖ томонидан 2022 йилда 259.1 тн пахта ёғи, 890,5 тн пахта шроти ва 418,9 тн пахта шелухаси ҳамда 2023 йилда 2250.0 тн техник чигит маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотгани аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Шунингдек, кластер корхона томонидан 2022-2023 йиллар давомида пахта ҳосилидан олинган пахта ёғи, пахта шроти ва пахта шелухаси маҳсулотларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри сотилиши натижасида ушбу маҳсулотлар биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 1.9 млрд сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) бўлгани маълум бўлди.

    Юқорида аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Payariq claster» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

    Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates