Кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилади

    Ҳукумат 18 август 2023 1278

    Кластерларнинг айланма маблағлари учун бир ярим йил муддатга 3 триллион сўм кредит ажратилади.

    Кластер тизимига ўтилгани натижасида қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар қилишга замин яратилди.

    Хусусан, ўтган олти йил ичида бир гектардан олинадиган пахта ҳосили 26 центнердан 34 центнерга етди.

    Пахта толасини қайта ишлаш 2,5 баробар ошиб, 100 фоизга етказилди, ип-калава ишлаб чиқариш – 2,2 баробар, тайёр маҳсулот – 5 баробарга ортди.

    Келгуси йилда соҳадаги экспортни 1,5 баробар кўпайтириб, 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

    Ҳозирда пахта тўқимачилик кластерларида 600 мингга яқин аҳоли доимий даромад олиб, меҳнат қилмоқда.

    Шу муносабат билан кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилади.

    Жумладан, кластерларнинг айланма маблағлари учун бир ярим йил муддатга 3 триллион сўм кредит ажратилади.

    Бундан ташқари:

    - пахта ва сунъий толани олиб келишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

    - хом-ашё, бўёқ ва кимёвий воситалар, фурнитура, совутиш тизимлари ва аксессуарлар уч йил муддатга божхона божидан озод қилинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates