Кобул шаҳрида Афғонистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этиладиган қўшма кўргазма бошланди

    Кобул шаҳрида Афғонистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этиладиган қўшма кўргазма бошланди.

    Ушбу кўргазмада мамлакатимиз ишбилармон доира вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

    Мазкур кўргазма икки давлат тарихидаги биринчи савдо ярмаркаси бўлиб, у ердаги 100 та кўргазма жойидан 15 таси ўзбекистонлик сармоядорлар учун ажратилган ҳисобланади.

    Ушбу кўргазмада "Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш" уюшмаси раиси Ёрқин Маликов, "Ўзбекистон Экспортчилари" уюшмасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Асадулло Саяд, уюшманинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича раис ўринбосари Дилшод Менглиев ва маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаш бўлими ходими Шукрулло Ҳайруллаевлар бошчилигида бир гуруҳ ўзбек тадбиркорлари ҳам қатнашишмоқда.

    Кўргазмага олиб борилган миллий маҳсулотларга ярмарка иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда ва товарлар алмашинуви бўйича истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates