Мутахассис хонадаги ҳароратни аста-секин пасайтириш кераклигини таъкидлади. Бундай ҳолда, гипотермия (организмда ҳароратнинг одатдагидан пасайиши)ни олдини олиш учун кондиционердан тарқалаётган ҳаво оқими одамга йўналтирилмаслиги керак.
“Агар ҳаво оқими одамга йўналтирилган бўлса, гипотермия хавфи ортади. Фақат томоқ оғриғи эмас, ҳатто пневмонияга чалиниш ҳам мумкин. Бундай ёзги пневмония олдида баъзи вирусли инфекциялар ҳеч нарса бўлмай қолади.
Шифокор кондиционерларни мунтазам тозалашга чақирди, чунки улар ичида бактериялар, моғор ва қўзиқорин споралари тўпланиши мумкин. Кондиционерни тозалаш турли юқумли касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.