Конституция инсон ҳуқуқлари кафолати

    Мамлакатимизда 6 декабр 2020 45127

    Республикамиз мустақилликка эришгач, 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўиккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

    Асосий Қонунимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди.

    Бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида сўз юритар эканмиз, Асосий Қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилган.

    Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилиниши белгиланган.

    Шунингдек, сўнги йилларда конституциямизнинг қатор моддаларида белгилаб қўйилган барча соҳаларда бўлгани каби суд – ҳуқуқ ҳамда, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ” қабул қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш, жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича механизмлар тўлиқ ишга солиш, шунингдек, қонунчиликда жиноят ишларини тергов қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатларини аниқ белгилаш шунингдек,
    2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўналтирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, давлатимизнинг халқаро майдонда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги ижобий имиджини илгари суриш мақсадида: “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имиджини оширишга, ҳамда мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги халқаро рейтинглардаги ўрни кўтарилишига замин яратди.

    Юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли тўғри йўлдан адашган, билиб-билмай хатога қўл урган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.

    Бундан ташқари 2019 йилда жуда ҳам муҳум бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмаси билан мамлакат тарихидаги махсус «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» операцияси инсонпарварлик ҳаракатлари ўтказилди, ушбу тадбирлар доирасида Президентимиз топшириғига кўра ишчи гуруҳ томонидан мамлакат ҳукуматлари ва ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда яқин Шарқ ва Ироқдаги қуролли тўқнашувлар зоналаридан 261 нафар аёл ва болалар ватанига қайтарилган эди. Аёллар ва болалар барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилди ҳамда мутахассислар томонидан уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиди. Шунингдек, уларни шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳомийлар ва васийларга бириктирилди ҳамда болаларни боғча, мактабларга жойлаштирилди.

    Шунингдек, Суриядан ўзбек аёллари ва болаларини олиб келиш бўйича учинчи гуманитар операцияга тайёргарлик кўрилмоқда.

    Албатта бундай ишларни амалга ошириш бир сўз билан айтганда, конституциямизда асос бўлмиш инсонпарварлик приципига содиқлигини намойиш қилиш, юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бирламчи вазифалардан биридир.

    Тошкент давлат юридик университети

    Ихтисослаштирилган филиали

    ўқитувчиси П.Қобилов раҳбарлигида

    Тошкент давлат юридик университети

    Ихтисослаштирилган филиали

    2- босқич талабаси Шохрухбек Абдуллаевнинг

    муаллифлик мақоласи

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates