Кўп квартирали уйларни бошқариш соддалаштирилади

    Мамлакатимизда 12 апрел 2022 2309

    2022 йил 12 апрелда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси экспертлар гуруҳи мажлисида «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Унда сенаторлар, экспертлар, мутахассислар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссия раислари, Ёшлар парламенти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Қўмита экспертлари таъкидлашича, сўнгги беш йил давомида жами 37 мингдан ортиқ кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини ўрганиш натижалари бўйича 61 мингдан ортиқ ҳолатда кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилганлиги аниқланган. Уларни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилган.

    Бироқ ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловини амалга ошириш белгиланганлиги туфайли ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда бир қатор қийинчиликларга дуч келинмоқда.

    Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликда уй-жой мулкдорлари ширкатлари кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича ҳамда аҳолига бошқа хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган тақдирда хизматлар кўрсатиш учун тегишли солиқ тўловларидан озод этилган. Аммо ушбу имтиёз бошқарув ташкилотлари фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаётганлиги турли келишмовчиликларни юзага келтириши мумкинлиги қайд этилди.

    Ушбу бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган ва муҳокама қилинаётган ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, кўп квартирали уйлардаги муҳандислик-техник коммуникациялар ва уйнинг конструктив таянч қисмларининг зилзилага бардошлигини сақлаб қолиш ҳамда аҳолининг хавфсиз яшашига хизмат қилади.

    Мажлис иштирокчиларининг қайд этишича, Қонунга киритилаётган ўзгартиришлар бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида рақобат муҳитини яратиш, аҳолига сифатли сервис хизматлари кўрсатишнинг янги босқичларини амалиётга татбиқ этиш, уй-жой фондларини сақлаш борасида кўчмас мулк эгалари томонидан билдирилаётган кўплаб эътирозларнинг олди олишга хизмат қилади.

    Мажлис якунида экспертларнинг ушбу Қонун бўйича тавсиялари тайёрланиб, Суд-ҳуқуқ масалалар ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates