Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади

    Мамлакатимизда 29 апрел 2022 1832

    Сенат ялпи мажлисида «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

    Таҳлилларга кўра, сўнгги беш йил давомида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида жами 37 мингдан ортиқ кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини ўрганиш натижалари бўйича 61 мингдан ортиқ ҳолатда кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилганлиги аниқланган.

    Бироқ, ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловини амалга ошириш белгиланганлиги туфайли ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган.

    Муҳокамалар давомида сенаторлар томонидан амалдаги қонунчиликда уй-жой мулкдорлари ширкатлари кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича ҳамда аҳолига бошқа хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган тақдирда, хизматлар кўрсатиш учун тегишли солиқ тўловларидан озод этилган бўлиб, бошқарув ташкилотлари фаолиятига нисбатан ушбу имтиёзлар татбиқ этилмаётганлиги турли келишмовчиларни юзага келтирилиши қайд этилди.

    Ушбу бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу Қонун билан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга, «Солиқ кодекси»га, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.

    Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга ҳамда аҳолининг хавфсиз яшашига шароит яратиб берилишига эришилади.

    Шу билан бирга аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш имконияти яратилади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates