Кўп қаватли уйларнинг муҳандислик тармоқлари янгиланади

    Жорий йилда Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг таъмирга муҳтож ички муҳандислик тармоқларини янгилаш режалаштирилган.

    Режага кўра, 1825 та турар жойларнинг ичимлик суви, сувоқова ва иссиқ сув тизимидаги темир қувурлари пластикка алмаштирилади. Бунинг учун бюджетдан 200 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    Бундай амалиёт 2007 йилда Мирзо Улуғбек туманида амалга оширилган бўлиб, у ўтган вақт давомида ишончли ва самарали эканлигини кўрсатди. Энди унинг намунасида барча туманларда иш олиб борилади.

    Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари в.в.б Шоҳруҳ Раҳимжонов туман ҳокимлари ўринбосалари, буюртмачилар, таъмирлаш ишларини олиб борувчи ташкилотлар, бошқарув компаниялари ва ХУЖМШ мутасаддиларига бу йўналишда қилинган ишларни кўрсатиб, тушунтиришлар берди. Жорий йил учун режалаштирилган ишлар сифатли бажарилиши ва янгиланган муҳандислик тармоқлари аҳоли учун узоқ вақт кафолатли хизмат қилиши лозимлигига эътибор қаратди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates