Корея Республикасининг ер ахборот тизимларини яратиш тажрибаси ва имкониятларини ўрганилди

    Агросектор 3 октябр 2022 1630

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ва Корея Республикасининг «Geotwo Co. Ltd.» компанияси вакиллари ўртасида ер ахборот тизимларини яратиш тажрибаси ва имкониятларини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда дастлаб Корея Республикасида жорий этилган ер ахборот тизимларида қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон кўринишдаги хариталарини тузиш, бир давлат мисолида шоли экинини мониторинг қилиш пилот лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, яратилган база қатламлари, жумладан, deshbord, NDVI харита, ер классификацияси ва коди, харита сервис менюси, дрон тасвирлари, электрон хариталарни ўлчаш орқали маълумотларни базага киритиш имконияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

    Меҳмонлар томонидан корейс тажрибаси мисолида аҳоли пунктлари ва жойлашувини космик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кузатиш, статистик маълумотлар гуруҳининг йиллар кесимида хронологик кўринишини тақдим этиш ва жадвал шаклига ўтказиш имконияти онлайн порталда намойиш этилди. Фойдаланувчининг қатламлардан фойдаланиши давомида тўрт йиллик статистик маълумотларни бир вақтнинг ўзида монитор орқали кузатиш жараёни билан ҳам таништириб ўтилди.

    Мулоқот натижасига кўра, юқоридаги тажрибани Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформаси таркибига кирувчи тизимлар, ерни масофадан зондлаш ва сунъий интеллект технологияларини қўллаш соҳасидаги лойиҳаларга жорий этиш бўйича онлайн ва анъанавий учрашувлар ташкил этиш масалалари келишиб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Geotwo Co. Ltd. компанияси Корея Республикасининг геоахборот ва космик ахборот соҳасидаги энг илғор ва етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates