“Кўркам маҳаллам” лойиҳаси доирасида 10 мингдан зиёд кўчат экилди

    Яшил сайёра 22 феврал 2021 1021

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудларни ободонлаштириш, кам таъминланган оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолида томорқадан самарали фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида 15 февралдан 15 мартга қадар “Кўркам маҳаллам” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этди.

    – Лойиҳа доирасида фонд маблағлари ва ҳомийларни жалб этган ҳолда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дарахт кўчатлари ҳамда полиз-сабзавот уруғларини сотиб олишда ёрдам кўрсатилади, – дейди фонд республика бошқаруви раиси ўринбосари Соқижон Каримов. – Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг томорқа ерида агротехник тадбирлар ташкил этилади.

    Бундан кўзланган асосий мақсад – “Темир дафтар”га киритилган оилаларни томорқадан самарали фойдаланишга ўргатишдан иборат.

    Бугунгача лойиҳа доирасида 10 мингдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

    “Маҳалла” фонди матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates