Коронавирус билан касалланганлар қайта инфекция юқтиришдан тўлиқ ҳимояланмаган

    Маунт-Синай тиббиёт марказидаги Икан тиббиёт мактаби олимлари ўтказган тадқиқот натижалари шундай хулосани берди.

    Daily Mail хабарига кўра, олимлар 18 дан 20 ёшгача бўлган АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг 3000 дан ортиқ соғлом аъзолари тўғрисидаги маълумотларни текширди. Натижада илгари коронавирус билан касалланган ҳарбийларнинг тахминан 10 фоизи касалликни қайта юқтирганлиги аниқланди.

    Тадқиқот муаллифлари, аввал юқтирилган инфекцияга ва антитаначаларнинг мавжудлигига қарамай, иммунитетни кучайтириш, қайта инфекциянинг олдини олиш ва юқиш хавфини камайтириш учун эмлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган.

    2020 йил май ва ноябрь ойлари орасида ўтказилган тадқиқотга кўра, коронавирус билан касалланган 189 нафар денгиз пиёдасидан 19 нафари яна COVID -19 билан касалланган. Ушбу маълумотлар аввал касалланмаган иштирокчиларнинг 50 фоизида (2247 дан 1079 нафарида) янги юқтириш даражаси билан таққосланган.

    Тадқиқот ёш, соғлом ва асосан эркаклар орасида ўтказилган бўлса-да, тадқиқотчилар кўплаб ёшларда қайта юқтириш хавфи мавжуд деб ҳисоблашади. Бироқ, қайта юқтириш ҳарбий базада одамларнинг зичлиги туфайли содир бўлган. Жамоанинг таъкидлашича, асосий машғулотлар учун зарур бўлган алоқалар юқтиришнинг умумий даражаси юқори бўлишига ёрдам берган.

    Масалан, Данияда ўтказилган 4 миллион кишини тадқиқ қилиш шуни кўрсатдики, илгари касалликка чалинмаган одамларда юқтириш хавфи 5 баравар юқори. Аммо тадқиқотчилар аниқладиларки, Данияда биринчи тўлқин пайтида коронавирус билан касалланганларнинг атиги 0,65 фоизида иккинчи тўлқин пайтида яна мусбат ҳолат кузатилган, дейилади мақолада.

    Шунингдек, инглиз тиббиёт ходимлари иштирокида нашр этилмаган бир тадқиқот шуни кўрсатдики, илгари касаллик юқтирмаганларнинг юқтириш хавфи аввал юқтирганларга қараганда беш баравар юқори.

    “Шуни эсда тутиш керакки, аввалги инфекцияга қарамай, ёшлар яна вирусни юқтиришлари мумкин. Ўтмишдаги инфекция иммунитетни кафолатламайди ва қўшимча ҳимояни таъминлайдиган эмлаш коронавирусни юқтирганлар учун ҳали ҳам зарурдир”, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Стюарт Силфон.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates