Коронавирус сув йўллари орқали ҳам кириб келиши мумкин

    Хавфсизлик 12 май 2020 1054

    бироқ бу ҳолат инсонга ва экотизимга хавф солмайди

    Италиялик шифокорлар Милан канализациялари орқали коронавирус тарқалишини кузатди ва вирус мамлакатга дарё, кўл ва бошқа сув ҳавзалари орқали кириб келиши мумкин, деган хулосага келди.

    Бироқ ўтказилган лаборатория тадқиқотларига кўра, бу ҳолат инсонга ва табиат экотизимига хавф солмайди. Олимлар Италиянинг шимолида инфекция ташувчиларнинг катта қисмини ҳисобга олиб, Милан канализацияларида кўплаб вирус зарраларини аниқлашди.

    Олимларнинг уринишларига қарамай, ҳатто қанча кўп ифлос сувни қўллашмасин, ўстирилаётган ҳужайраларни вируслар билан зарарлай олишмади.

    Шифокорларнинг тахминича, вирус зарралари сувга тушганда узоқ вақт ҳаётийлиги сақланиб қолмайди — 7-13 соат давомида нобуд бўлади. Ўз навбатида, сувга хлор аралаштириш билан таркибидаги Covid-19 нинг барча наслий излари тўла тозаланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates