Коронавируснинг "Пирола" штамми мамлакатимизда қайд этилдими?

    Саломатлик 18 сентябр 2023 1500

    “Пирола” беморларда иситма, йўтал, ҳолсизлик, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг қисман йўқолиши каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг "Пирола" номли янги штамми кенг тарқалётгани, мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

    Ҳозиргача бўлган даврда мамлакатимизда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган.

    Санэпидқўмитанинг Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлиллар натижасига кўра мамлакатимизда касалланганларнинг 100 фоизида “омикрон” штаммининг турли вариантлари эканлиги аниқланган.

    Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигича сақланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates