Қозоғистонда COVID-19 га қарши ниқоб тақиш сўралмоқда

    Қозоғистонда COVID-19 ва қизамиқ туфайли ниқоб тақиш сўралмоқда. Тиббиёт муассасаларида бу мажбурий ҳолга келтирилади, лекин жамоат жойларида тавсия этилади.

    Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси бош санитария шифокори қарорида айтилган.

    Унга кўра, республика соғлиқни сақлаш муассасаларида ниқоб тақиш тартиби жорий этилади. Ушбу ташкилотлар раҳбарлари “тиббий ташкилотларда ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқоблардан фойдаланишини, шунингдек, антисептик воситалар мавжудлигини таъминлаши” шарт.

    Жамоат жойларида ҳимоя воситаларини кийиш тавсия этилади.

    “Транспортнинг барча турларида, аҳоли гавжум жойларда (аэропортлар, вокзаллар, бозорлар, савдо марказлари, театрлар, кинотеатрлар, давлат хизматлари марказлари, банклар ва бошқалар) тиббий ёки мато ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилсин”, дейилади ҳужжатда.

    7 февраль куни COVID-19 сабабли парламент мажлисида мажбурий ниқоб тақиш режими жорий қилинган эди. Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов ва президент маслаҳатчиси Қанат Бозумбаев коронавирус инфекциясига чалинган.

    Журналистлардан парламентдаги тадбирлар вақтида тиббий ниқоб тақиш талаб қилинди.

    Ўтган йили Қозоғистонда касалликнинг енгил ёки ўртача оғир шаклини келтириб чиқарадиган коронавируснинг янги Эрис штамми аниқланган эди, деб хабар беради kz.kursiv.media.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates