AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсирларини тан олди

    AstraZeneca халқаро биофармацевтика компанияси ўзининг COVID-19 вакцинаси тромбоцитопения синдромли кам учрайдиган тромбозни келтириб чиқариши мумкинлигини биринчи марта тан олди.

    Суд ҳужжатларига кўра, компания жамоавий даъвога дуч келмоқда. Унда айтилишича, Оксфорд университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина баъзи беморларда ножўя таъсирларга эга бўлган ёки ҳатто ўлимга олиб келган.

    “Вакцина жуда кам ҳолларда тромбоцитопения синдромли тромбозга олиб келиши мумкин. Бунинг сабаблари номаълум”, дейилади материалда.

    Журналистлар таъкидлаганидек, жабрланувчилар ва уларнинг яқинлари Лондон Олий судига 51 та даъво аризаси билан мурожаат қилишган, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates