Касаллик Ростов вилояти ва Уфада қайд этилди. Ташкилот мутахассислари Россиянинг барча субъектларидан ижобий намуналарни ўрганишади, сўнгра натижаларни VGARus юқумли ва паразитар касалликлар қўзғатувчилари геномини очиқлаш ягона платформага юклашади. Бу ҳатто битта бўлса-да янги геновариантларни аниқлаш имконини беради.
Аввалроқ, 21 сентябрь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари доимий мониторингини эълон қилган эди. Ташкилот маълумотларига кўра, ХЕC белгилари COVID-19 нинг олдинги вариантларига ўхшайди. Буларга иситма, томоқ оғриғи, йўтал, ҳид сезиш қобилиятининг, иштаҳанинг йўқолиши, танадаги оғриқлар, чарчоқ, бош оғриғи ва бурун оқиши киради, деб хабар беради iz.ru.