Европада коронавируснинг янги штамми тарқалмоқда

    Олимлар СOVID-19нинг янги вариантини аниқлади. XEC номи билан аталаётган ушбу мутация келгуси ойларда дунё бўйлаб доминант штаммга айланиши прогноз қилиняпти.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Коронавируснинг мазкур версияси илк бор шу йил июнь ойида Германияда рўйхатга олинган эди. Шундан сўнг у Буюк Британия, АҚШ, Дания ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

    Лондоннинг Университет коллежи профессори Франсуа Баллу фикрича, гепатит C вируси инфекцияни юқтиришни осонлаштириши мумкин. Шунингдек, эпидемиологик кўтарилишни жиловлаш ҳамда оғир ҳолатларнинг олдини олишда вакциналар ҳали ҳам яхши cамара беради.

    Ўз навбатида, Скриппс тадқиқот институти доктори Эрик Топол ХEC вируси доминантга айланиши учун бир неча ой керак бўлиши эҳтимолини башорат қилди.

    Янги штамм белгилари СOVID-19нинг аввалги версиялари билан ўхшаш. Иситма, чарчоқ, йўтал ёки томоқ ва бошқа аъзолардаги оғриқлар шулар жумласидан. Ўз навбатида, хасталикдан сўнг организмнинг қайта тикланиш жараёни бир неча ҳафта давом этади.

    Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги хулосасига кўра, коронавируснинг мутацияга учраши нормал ҳолат. Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, агентлик 65 ёшдан ошган фуқаролар ва тиббиёт ходимларини такрорий эмланишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates