Россияда коронавируснинг янги FLiRT тури аниқланди

    Россияда коронавируснинг янги FLiRT тури аниқланди, унга чалинганлар сони 178 тани ташкил этади.

    Бу ҳақда “Роспотребнадзор”га таяниб, “Ведомости” хабар берди.

    FLiRT ўз номини генетик коддаги мутациялар номларидан олган, у омикронлар оиласига мансуб ва бутун дунёда доминантга айланиши кутилмоқда.

    “Россияда бутун мониторинг даврида 178 та янги FLiRT варианти аниқланди, жумладан КП.2 (3 та ҳолат), КП.1.1 (5 та ҳолат), КС.1 (170 та ҳолат). Уларнинг барчаси бошқа турларга нисбатан каттароқ хавф туғдирмайди”, — деди у.

    FLiRT вариантидан келиб чиққан инфекциянинг характерли белгилари: иситма, йўтал, томоқ оғриғи, заифлик, бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, таъм ёки ҳид билишни йўқотиш.

    FLiRT вариантининг тарқалиши туфайли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ёзда Америкада коронавирус билан касалланганлар сони ортишини прогноз қилмоқда. Март ойининг бошидан бери FLiRTнинг АҚШдаги жами коронавирус ҳолатларидаги улуши 28,2 фоизгача кўтарилган. Британияда у барча коронавирус вариантларининг 21 фоизини ташкил этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, FLiRT жами 14 та Европа давлатида ва Исроилда аниқланган.

    Россияда сўнгги 2,5 ой ичида биринчи марта COVID-19 билан касалхонага ётқизилганлар сони ортди. 13 майдан 19 майгача бўлган ҳафта давомида шифохоналарга аввалги ҳафтага нисбатан 34,6 фоизга кўп – 2469 нафар бемор ётқизилган. Россияда умумий касалланиш даражаси ҳам ўтган ҳафтага нисбатан 14,7 фоизга ошган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates