"Korzinka" айбдор деб топилиб, молиявий жарима қўлланилди

    Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда "Korzinka" супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи "Anglesey Food" МЧЖ ХК айбдор деб топилди.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

    Ўрганиш ишларига асосан Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда "Korzinka" супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи "Anglesey Food" МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан судга киритиш бўйича қарор қабул қилинди, шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    Маълумот ўрнида, ваколатли органнинг ушбу қароридан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Аввалроқ, Рақобат қўмитаси "Korzinka" супермаркетлар тармоғи ("Anglesey Food" МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

    Шуни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдикки, Рақобат қўмитаси барча тадбиркорлик субъекти вакилларини мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг бандлигини таъминлашдаги ҳиссаларини қадрлаган ҳолда, мамлакатимизда мавжуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қонуний фаолият олиб боришларини ва жамиятимизда демократик қонуний муҳит шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates