Истеъмолга яроқсиз тамаки ва алкоголь маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ноқонуний садо-сотиқ билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.И. харидорга 1 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан сотиш мақсадида олиб келинган умумий баҳоси 64,6 млн сўм бўлган, жами 3 385 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

    Шунингдек, Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида, тумандаги "Гандимиён диёри" кўчасида жойлашган савдо дўконида 257 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176 моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1 моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates