Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давом этмоқда

    Фарғона вилоятида жойлашган 8 манзилдаги 10 та бинода тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

    Фарғонада 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давом этмоқда

    Жорий йилнинг 14-25 июль кунлари янги ўқув йили учун олий таълим муассасалари кириш имтиҳонларини ёпиқ биноларида ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган.

    Вилоятда жойлашган 8 манзилдаги 10 та бинода тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Гуруҳларнинг умумий сони 118 та бўлиб, 3540 та сиғимга эга. Фарғона политехника институтига: Фарғона вилояти юридик техникуми спорт зали (210 ўринли) ҳамда институт спорт зали (240 ўринли) бинолари бириктирилган бўлиб, институт ректори Ўктам Саломов масъуллар билан тест жараёнлари бўлаётган бинони кўздан кечирди ва керакли топшириқларни берди.

    Шунингдек, институт кўнгилли талабаларидан ташкил топган волонтёрлар жамоаси имтиҳон жараёнларида ота-оналарга ўз маслаҳат ва ёрдамини улашмоқда.

    Ушбу жараёнларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини исталган жойдан онлайн кузатиш имконияти яратилган. Таъкидлаш лозим, 2024/2025-ўқув йили учун кириш тест синовлари икки сменада ўтказилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, имтиҳонга киришда абитуриентлар шахсини идентификациялаш, Face ID орқали текшириб киритиш, ҳар бир гуруҳда камера назоратини ташкил этиш, ушбу жараёнларни абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари онлайн кузатиши учун имконият яратиш эътиборда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates