Дори воситалари Альцгеймер касаллигини дастлабки босқичларида тўхтатишга ёрдам беради.
Оқсиллар гепаран сульфат билан ўзгартирилган протеогликанлар (HSPG) сифатида маълум. Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, улар ҳужайра ўсишини ва уларнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсирини тартибга солишда иштирок этади.
Соғлом организмда оқсиллар аутофагияга – ҳужайраларни чиқиндилардан тозалашга ёрдам беради. Улар, шунингдек, ҳужайралар томонидан энергия ишлаб чиқаришга ва ёғли бирикмаларнинг (липидлар) тўпланишига таъсир қилади.
Нейродегенератив касалликларда бу жараёнлар бузилади. Олимлар бу генетик жиҳатдан ўзгартирилган мева чивинлари, сичқоннинг мия ҳужайралари ва инсон тўқималарида қандай содир бўлишини кузатишди.
Кейин улар HSPG ишлаш тизимига ўзгартиришлар киритишди, бу эса деменция билан боғлиқ баъзи зарарларни бартараф этди. Нейронларнинг нобуд бўлиш жараёни тўхтади, ҳужайралар яхшироқ тиклана бошлади.
Олимлар HSPGлар Альцгеймер касаллигининг турли босқичларида муҳим аҳамиятга эга, деган хулосага келишди. Эҳтимол, уларга таъсир қилиш орқали шифокорлар касалликнинг ривожланишини бошиданоқ олдини олишлари мумкин, деб хабар беради mir24.tv.