Кипр Республикаси бизнеси билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Кипр Республикаси Савдо-саноат палатаси президенти Ставрос Ставроу билан учрашув ўтказди.

    ТИВ маълумотига кўра, учрашувда иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантириш, савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз бозорига киришга қизиқиш билдирган Кипр Республикасининг етакчи компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    Томонлар, шунингдек, «яшил» энергетика, тўқимачилик, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates