Косметика ва доривор маҳсулотлари Япония билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади

    Саноат 19 апрел 2022 1869

    Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг косметика ва доривор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Cosmo Beauty Co. Ltd» компанияси директори Такаши Ямазое билан учрашди.

    «Cosmo Beauty Co. Ltd» компанияси 1949 йилда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ўз фаолиятини бошлаган. 1986 йилдан буён эса компания косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Кейинчалик дори-дармонлар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди. «Cosmo Beauty Co. Ltd»нинг йиллик савдо айланмаси 450 миллион доллардан зиёд.

    Ўзбек дипломатлари компанияга сафар давомида ишлаб чиқариш объектлари фаолиятини кўздан кечирди. Компания Президенти Tакаши Ямазое ўзбек компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга, жумладан, Ўзбекистон бозори учун ўзбек брендлари остида косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates