Унда Красноярск ўлкасида узоқ йиллардан буён яшаб келаётган ватандошлар, санъат намоёндалари, талабалар, маҳаллий ҳокимият ҳамда Красноярск ўзбеклари ҳудудий миллий-маданий автономияси вакиллари, шунингдек, ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошларимиз иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, «Қовун сайли» фестивали красноярскликлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Фестивалга ташриф буюрганларга қовун, тарвуз ва ўзбек миллий таомлар улашилди.
Тадбирнинг маданий қисмида «Ниҳол» мукофоти совриндори Иззатбек Холиқов, «Файзи наво» гуруҳи ва Томск шаҳридаги «Ярада» рақс ансамбли томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар барчага хуш кайфият улашди.
Фестиваль доирасида, шунингдек, ўзбек миллий кураши бўйича мусобақа ҳам ўтказилди, деб хабар беради «Дунё АА.