Криштиану Роналду дунёда биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда бир миллиард обуначига эга бўлди

    Португалиялик футболчи ва “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони миллиардга етди.

    Роналду Португалия терма жамоаси сафида бир неча марта Чемпионлар лигасида, Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, у беш карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Футболчи “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус” клубларида тўп сурган.

    Роналду яқинда Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Хорватияга қарши ўйинда гол урди ва бу унинг фаолиятидаги 900-голи бўлди. Шу тариқа, спортчи тарихда шундай маррага эришган биринчи футболчига айланди, деб хабар беради m24.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates