Кучли қор ёғиши Мадрид ҳаётини издан чиқарди

    Сўнгги бир неча кун ичида ёққан кучли қор Мадрид ҳаётини деярли издан чиқарди, деб хабар бермоқда ТАСС.

    Шанба куни Испания давлат метеорологик агентлиги мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.

    Табиий офат туфайли авто, ҳаво ва темир йўл транспорти ҳаракати тўхтатилди. Бир кун олдин, кўриш қобилияти ёмонлиги ва учиш-қўниш йўлакларининг ҳолати туфайли Мадрид-Барахас халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилган эди. Бугунги кунга келиб 300 га яқин рейс бекор қилинди. Мадрид шаҳар ҳокимлиги об-ҳаво шароити туфайли автобус ва метрода ҳам ҳаракат тўхталишини маълум қилди.

    Маҳаллий аҳоли шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмасликка чақирилди. Испания оммавий ахборот воситалари шанба оқшомида Мадридда қор билан қопланган йўлларда ўнлаб ҳайдовчилар ўз машиналарида қолиб кетганини хабар қилишди. Айни пайтда ҳарбийлар йўлларни тозалашга ҳаракат қилмоқда. Испания пойтахтида уйга етказиб бериш хизмати тўхтатилди.

    Қайд этилишича, Мадридда қор қопламининг баландлиги аллақачон 20-30 см дан ошиб кетган. Шаҳарда кафе, бар, дўкон ишламайди, йўлларда машина йўқ. Айни пайтда турли хил ҳодисалар қайд этилмоқда, кўплаб дарахтлар кесилган.

    Испаниянинг бошқа минтақаларида ҳам вазият қийин. Баъзи жойларда мактабдаги дарслар бекор қилинган.

    Маълумотларга кўра, об-ҳаво якшанба куни яхшиланишни бошлайди ва душанбадан бошлаб Испанияда кескин совуқ ҳаво кузатилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates