Кучли ёмғир оқибатида автобуслар ярим йўлда қолиб кетди

    Англия пойтахти Лондон шаҳрида кучли ёмғир туфайли юзага келган тошқин оқибатида бир неча транспорт воситаси ўз манзилига етиб бора олмай ярим йўлда қолиб кетди.

    Айрим корхона ва уйларни сув босди.

    Глобал иқлим инқирози билан бир қаторда сўнгги вақтларда Европада кузатилган кучли ёмғирлар одамлар турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

    Худди Германия сингари Англия ҳам кучли ёмғирлар остида қолмоқда.

    Лондоннинг жанубий-ғарбида жойлашган Queenstown Road станцияси яқинида 3 та икки қаватли автобус темир йўл кўприги остида қолиб кетгани айтилмоқда. Walthamstow'даги баъзи ҳайдовчилар ҳам ёмғир кучлилигидан транспорт воситаларини тарк этишга мажбур бўлган.

    Шаҳар ҳокими Содиқ Хон одамларга сув босган жойларда пиёда юришдан ёки транспорт воситаларини бошқаришдан сақланишини маслаҳат бериб, "Лондон бўйлаб тошқин билан курашилаётгани"ни таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates