Кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми 200 минг куб метрга кўпайтирилди

    Энергетика 11 январ 2021 1335

    «Дояхотин» конида янги табиий газ Йиғув пункти ва газни заводга етказувчи қувурлар ўрнатилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Дояхотин» конидан олинаётган табиий газ миқдорини ошириш учун қўшимча янги Йиғув пункти ва диаметри 426 миллиметрлик қувурларни ўрнатиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

    Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишдан мақсад ушбу кондан қазиб олинаётган табиий газни узатишда қувурларда юзага келаётган сиқилишларни олдини олиш ҳамда янги бурғиланган қудуқларнинг самарадорлигини яхшилашдан иборат.

    «Дояхотин» кони 2004 йилда ишга туширилган бўлиб, шу пайтга қадар кондаги 21 та қудуқдан қазиб чиқарилаётган табиий газ 1 та Йиғув пункти орқали диаметри 426 миллиметрлик газ қувури йўналиши билан «Учқир» мажмуасига узатиб келинган.

    Янги қурилиб фойдаланишга топширилган Йиғув пунктга эса 21 та қудуқ алоҳида уланган. Пунктга йиғилган табиий газ янги ўрнатилган қувурларда «Қулбешкак» конининг Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси орқали «Газли» газни қайта ишлаш заводига етказилади.

    Натижада «Дояхотин» конидан қазиб олиниб, қурилмада қайта ишланган газни сифатли ҳолатда заводга етказилишига, шунингдек, газ қазиб чиқариш ҳажмини кунлик 200 минг куб метрга кўпайтиришга эришилди.

    Қурилиш-монтаж ишлари «Жанубгазқурилиш» акциядорлик жамиятининг қурилиш ва пайвандлаш жамоаси томонидан амалга оширилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates