Ташриф чоғида Кувайт компанияси делегацияси Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан музокара ўтказди. Унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Тошкент вилоятида хорижий инвесторларга учун яратилган шароитлар, таклиф этилаётган лойиҳалар ва бошқалар ҳақидаги батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди.
Учрашувда Тошкент вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш билан боғлиқ диагностика марказини қуриш, шунингдек, бу соҳада малакали кадрларни тайёрлаш учун тиббиёт муассасасини барпо этиш, уй-жой, савдо, хизмат кўрсатиш объектларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва унга инвестициялар киритиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.