Кувайт Ўзбекистондан чорва моллари экспортини йўлга қўймоқчи

    Агросектор 20 феврал 2024 1125

    Мамлакатимиз дипломатлари кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Бунёд Охунов ва Кувайтнинг “AlMawashi” компанияси раиси ўринбосари, савдо сектори раҳбари Мўътаз Ясин ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистондан чорва молларини Кувайтга экспортини йўлга қўйиш ҳамда мазкур йўналишдаги лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари юртимизда аграр соҳани, хусусан чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўлга қўйилган лойиҳалар ва режалаштирилган дастурлар ҳақида батафсил айтиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон етиштирилган чорва моллари ва тайёр гўшт маҳсулотлари экспорт салоҳияти алоҳида таъкидланди.

    Ўз навбатида, Мўътаз Ясин ўзбек томонини “AlMawashi” компанияси фаолияти билан таништирди. Унинг айтишича, компаниянинг Кувайтда 20 миллион кв/м майдонни эгаллаган ферма хўжалиги ва 35 та сотув дўконлари мавжуд. Компания йирик ва майда шохли чорва ҳайвонларини асосан Австралия ва Жанубий Африкадан сотиб олди.

    Онлайн музокаралар якунида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 21-24 февраль кунлари Кувайт компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи сафарини уюштиришга келишиб олинди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates