Италия Ўзбекистон чорвачилигига 90 млн евро инвестиция киритади

    Агросектор 12 июн 2023 2077

    Италия чорвадорлар уюшмаси, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда, Мирзаобод ва Қуйи Чирчиқ туманларида жами 90 млн еврога тенг иккита лойиҳани жорий қилади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Италия чорвадорлари уюшмаси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

    Италия чорвадорлари уюшмаси ўз соҳасида Европадаги энг йирик ташкилот бўлиб, 40 000 аъзога эга.

    Ташкилотнинг 14 та шахсий ветеринария ва генетик лабораториялари мавжуд. Уюшма Ўзбекистон билан бир қанча лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик тажрибасига эга.

    Жумладан, Тошкент вилоятида дунёдаги энг йирик қуёнчилик фермаларидан бирини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширган.

    Фермер хўжалиги негизида ҳар йили 2 миллион бошгача қуён боқиш, шунингдек, чорва озуқаси, табиий ўғит ва гўшт маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates