Оҳангаронда кредит маблағларини талон-торож қилганлар аниқланди

    Оҳангаронда фермер хўжалик масъуллари банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган тартибда шуғулланмасдан 2 млрд 833,3 млн сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган.

    Мамлакатимизда фуқароларни арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда наслдор чорва молларини кўпайтиришга қаратилган давлат дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида текширув тадбирлари ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги 890-сонли қарори доирасида, 2020 йилда тумандаги тижорат банкларидан бири ҳамда сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи “ТҚД” фермер хўжалиги ўртасида шартнома тузилган ва 5,5 млрд. сўм кредит маблағи аратилган эди.

    Ўтказилган текширувлар натижасида шу маълум бўлдики, фермер хўжалик масъуллари банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан амалда шуғулланмасдан 98 бош наслли, йирик шохли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 2 млрд. 833,3 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилинган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан фермер хўжалик мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 192-11 –моддаси 2-қисми “а” банди билан, банк мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates