Чегараолди яйловларда молларни фақат кундузи ўтлатишга рухсат берилади

    Хавфсизлик 12 октябр 2023 1673

    Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 октябрдаги “Яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги 534-сон қарори қабул қилинди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Низом чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи боб билан тўлдириляпти.

    Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин.

    Маълумот учун: шакллантирилган рўйхат ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

    Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундуз куни рухсат берилади.

    Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда Қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2023 йил 10 октябрда кучга кирган, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates