1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади

    Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади.

    Тумандаги хонадонларнинг ярмида чорва боқилади.

    «Дўстлик» маҳалласида 50 дан ортиқ одам чорвани янада кўпайтириш ниятида, лекин уларга озуқага ер бериш, кредит олишда ёрдам берилмаяпти. Туманда ҳозир ташландиқ ётган 400 гектар ер бўлсада, бу ерлар шундай хоҳиши бор одамларга берилмаган.

    Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади. Бу орқали тумандаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади.

    Қайд этилган 400 гектарни 800 та хонадонга бўлиб бериш топширилди.

    Туманда кунига ўртача 300 тонна сут олиниб, аҳоли томонидан бошқа туманларга бориб сотилаяпти.

    Шу муносабат билан Хоразм тажрибаси асосида “Синтоб”, “Пахтаобод”, “Олға бос”, “Дўстлик” маҳаллаларида сутни йиғиш шохобчаларини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

    Шунингдек, “Олға бос” маҳалласида кунига 3-4 тонна сутни қайта ишлаш цехи фойдаланишга топширилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates