Жумладан, мусобақанинг ушбу босқичида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов энг оғир вазн тоифасида марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга кўтарилди.
6 раунд этиб белгиланган ушбу беллашув тўлиқ давом этди. Қувонарлиси, унда Лазизбек ғалаба қозонди ва август ойида бўлиб ўтадиган чорак финалга йўл олди.
Маълумот ўрнида: WBC Гран-присининг 1/8 финалида яна икки нафар чарм қўлқоп устамиз – Мужибилло Турсунов ва Аюбхон Бахтиёров ўз вазн тоифаларида зафар қучган ҳолда, 1/4 финалга йўлланмани қўлга киритган эди.