Лазизбек Муллажоновда допинг аниқланди

    Халқаро тест агентлиги (ITA) ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажоновдан 2025 йил 11 июнда олинган намунада метастерон моддаси метаболитлари аниқланганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, метастерон анаболик андроген стероидлар тоифасига киради ва Жаҳон допингга қарши агентлик (WADA) томонидан ҳар вақт тақиқланган модда ҳисобланади.

    Спортчи иш юзасидан хабардор қилинган ва B-намуна таҳлилини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар B-намуна натижалари A-намунани тасдиқласа ёки таҳлил сўралмаса, иш допинг қоидабузарлиги деб расман эътироф этилади.

    Жаҳон бокс антидопинг қоидаларининг 7.4.1-моддасига асосан, спортчига нисбатан вақтинча тақиқлов чораси қўлланилган. У бу қарорга қарши шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

    Ишни Халқаро тест агентлиги юритмоқда. Тергов давом этаётгани боис, ҳозирча бошқа изоҳ берилмаган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates