Лицензион ҳудуддан жой олган дзюдочиларимиз ўн етти нафарга етти

    Қозоғистонда ўтган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

    Халқаро дзюдо федерациясининг тизимида қайд этилишича, айни ҳолатга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг 17 (11 нафар эркак + 6 нафар аёл) нафар аъзоси Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи ҳудуддан жой олган. Остонадаги турнирда шоҳсупага кўтарилган Достон Рўзиев лицензион ҳудудга янги қўшилган дзюдочи бўлди.

    -60 кг:
    1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2310 очко
    6. Дилшодбек Баратов – 1644
    27. Достон Рўзиев – 686

    -66 кг:
    1. Хифуми Абэ (Япония) – 2500 очко
    15. Муҳриддин Тиловов – 1214
    25. Сардор Нуриллаев – 879

    -73 кг:
    1. Нилс Штамп (Швейцария) – 2470 очко
    6. Муроджон Йўлдошев – 1870
    8. Обидхон Нўъмонов – 1714
    12. Шаҳрам Аҳадов – 1460

    -90 кг:
    1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
    3. Давлат Бобонов – 2174 очко

    -100 кг:
    1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко
    11. Музаффарбек Тўрабоев – 1289

    +100 кг:
    1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 2450
    2. Алишер Юсупов – 2310 очко
    13. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

    Аёллар:
    -48 кг:
    1. Нацуми Цунода (Япония) – 2500 очко
    24. Ҳалимажон Қурбонова – 790

    -52 кг:
    1. Дистрия Красничи (Косово) – 2855 очко
    3. Диёра Келдиёрова – 2784
    11. Сита Қадамбоева – 1096

    -57 кг:
    1. Криста Дегучи (Канада) – 3450
    27. Шукуржон Аминова – 710

    -70 кг:
    1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
    21. Гулноза Матниязова – 875

    -78 кг:
    1. Алис Белланди (Италия) – 3250
    30. Ирисхон Қурбонбоева – 479

    Эслатиб ўтамиз, бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади. Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган. Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates