Ливанда пейжерларнинг портлаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

    Ливанда пейжерларнинг портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда Al Jadeed телеканали соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

    Унинг маълумотларига кўра, пейжерларнинг портлаши оқибатида тўрт минг фуқаро жароҳатланди, 400 нафари эса оғир тан жароҳати олди.

    Аввалроқ пейжер портлаши оқибатида Эроннинг Ливандаги элчиси Можтаба Амани ҳам жароҳатлангани маълум бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, элчи енгил жароҳат олгани учун Байрут шифохонасига ўтказилган.

    Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ливандаги пейжерларнинг портлашида Исроилни жавобгар деб ҳисоблаганини айтди, деб хабар беради lenta.ru.

    Al Jazeera телеканали Ливан хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб, Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” ишлатадиган пейжерларни бузиб, уларни портлатиб юборишга муваффақ бўлганини хабар қилди.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates