Лизингга олинган техникалар қайтарилди

    Тўловлар ўз вақтида тўланмагач, суднинг қарори билан шартнома бекор бўлган ва 123 млн. сўм қарздорлик ундирилиши билан бирга лизингга олинган автотранспорт воситалари қайтарилиши белгиланган.

    Лизинг олувчи учун лизинг объектининг сифат хусусиятлари аҳамиятли бўлса, лизинг компанияси учун муҳими эса лизинг олувчи томонидан тўловлар муддатини ўтказиб юборилиши ёки тўланмаслиги муаммоларига дуч келмасликдир.

    Борди-ю, шартнома шартларига риоя қилинмасдан тўловлар кечиктирилса, шартнома бекор қилиниши ва мулклар қайтариб олиниши мумкин.

    Қарздор масъулияти чекланган жамияти ҳам лизинг шартномасига биноан “Hamkor invest lizing” МЧЖдан 4 дона HOWO русумли автобетон аралаштиргич, 3 дона "NEXIA 3" автотранспорт воситаларини олган.

    Тўловлар ўз вақтида тўланмагач, суднинг қарори билан шартнома бекор бўлган ва 123 млн. сўм қарздорлик ундирилиши билан бирга лизингга олинган автотранспорт воситалари қайтарилиши белгиланган.

    Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситалари хатлаб қўйилди.

    Яна бир масъулияти чекланган жамияти ҳам “Hamkor invest lizing” МЧЖ билан шартнома тузиб, тўлов шартларини бузган. Оқибатда иқтисодий суд томонидан берилган даъвони таъминлаш ажрими билан олинган 2 дона HOWO ва юк кўтариш техника воситалари хатланган.