«London School of Economics and Political Science, LSE» университети талабаларига «Ўзбекистон ёшлар туризми элчилари» мақоми берилди

    Туризм 28 июн 2022 1379

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида вазир ўринбосари Б. Шахриёров ҳамда халқаро университетларнинг ТОП 1000 «QS World University Rankings 2022» рейтингида 49-ўринда жойлашган «London School of Economics and Political Science, LSE» университетининг 7 нафар талабаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Ушбу талабалар АҚШ, Польша, Хитой ва Таиланд фуқаролари бўлиб, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, ёшлар туризмини ривожлантиришда амалга оширилаётган чора-тадбирларга қизиқиш билдирди.

    Учрашув давомида халқаро майдонда туризм соҳасида учраётган муаммо ва камчиликлар борасида фикрлар алмашилди. Ҳозирги кунда туризм соҳаси ривожланган мамлакатларда туристлар оқими кўплиги ва уларнинг тарихий-маданий обидаларга ва экологияга зарари тўғрисида маълумотларга аҳамият берилиб, бу борада Ўзбекистонда олиб борилаётган туризм сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

    Талабаларнинг Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга бўлган қизиқишларини инобатга олган вазирлик маъмурияти томонидан уларга «Ўзбекистоннинг ёшлар туризм элчилари» мақоми бериш таклифи берилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates